Qomus

Абу Мадён

qomus islom.info
qomus islom.info

Абу Мадён

АБУ МАДЁН (Бумеден) Абу Мадён Шуъайб ибн ал-Ҳусайн ал-Ансорий (тахм. 1126-1197) – шимолий африкалик машҳур сўфий. Севиля ш. атрофида, андалусиялик араблар оиласида туғилган. Ота-онаси вафотидан сўнг акалари қўлида чўпон бўлган, тўқувчилик ҳунарини ўрганган А.М. ўсмирлик чоғида Шимолий Африкага ўтиб, балиқчилик билан шуғулланган, жангчи ҳам бўлган. А.М. сўфийлик хирқасини Фес ш.да, Мағрибнинг энг йирик шайхлари ад-Даққоқ (12-а. ўрталарида вафот этган), Али ибн Хирзихим (1195 й.в.э.), Абу Яъазза ал-Хазмирий (1177 й.в.э)лар қўлида сабоқ олаётган чоғида олган. Фиқҳий масалаларда А.М. моликийлар мазҳаби томонида бўлган. Ҳаж сафаридан қайтиб келгач, А.М. Бежая (Бужи)да яшаган, бу ерда у ўзининг ваъзлари ва тақводорлиги билан шуҳрат қозонган. Унинг атрофида кўплаб шогирд ва издошлари тўпланган. А.М.нинг шуҳрати ва таъсири ошиб бораётганидан, А.М. номидан маҳдийлик ҳаракати байроқ сифатида фойдаланиши, бу эса ҳали мустаҳкам бўлмаган Алмоҳадлар (АлМуваҳҳидун) ҳокимиятига хавф туғдириши мумкинлигидан хавотирга тушган Марокаш ҳукмдори Абу Юсуф ал-Мансур уни Марокашга келтиришга амр қилган. Иўлда кексайиб қолган сўфий оғир хасталаниб Тлемсен ш. атрофидаги Уббод деган жойда вафот этган. Ривоятларга кўра, А.М. ўз даврининг Ғавсул Аъзами бўлган. Уббоддаги қабри атрофида замонлар ўтиши билан меъморий мажмуа вужудга келган, у ҳозирда муқаддас зиёратгоҳ саналади. Тлемсен ш. аҳолиси А.М.ни ўзларининг пирлари деб биладилар.

Qomus
Абу Мадён

manba:islom.uz

  Иброҳим ан-Насафий аш-Шоҳидий