Aqiyda

Сунний ақийдалар 38-дарс. Одам ва Мусо алайҳимассаломлар ўртасидаги баҳс (биринчи мақола)

islom.info
islom.info

Сунний ақийдалар 38-дарс. Одам ва Мусо алайҳимассаломлар ўртасидаги баҳс (биринчи мақола)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّصلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَمَّا قَضَى اللهُ عَزَّ وَجَلَّ الْخَلْقَ كَتَبَ فِي كِتَابٍ فَهُوَ عِنْدَهُ فَوْقَ الْعَرْشِإِنَّ رَحْمَتِي سَبَقَتْ غَضَبِي». رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ النَّبِيِّصلى الله عليه وسلم قَالَ: «احْتَجَّ آدَمُ وَمُوسَى عَلَيْهِمَا السَّلَامُ عِنْدَ رَبِّهِمَا، فَحَجَّ آدَمُ مَوسَى، قَالَ مُوسَىأَنْتَ آدَمُ خَلَقَكَ اللهُ بِيَدِهِ، وَنَفَخَ فِيكَ مِنْ رُوحِهِ، وَأَسْجَدَ لَكَ مَلَائِكَتَهُ، وَأَسْكَنَكَ فِي جَنَّتِهِ، ثُمَّ أَهْبَطْتَ النَّاسَ بِخَطَيئَتِكَ إِلَى الْأَرْضِفَقَالَ آدَمُأَنْتَ مُوسَى الَّذِي اصْطَفَاكَ اللهُ بِرِسَالَتِهِ وَبِكَلَامِهِ، وَأَعْطَاكَ الْأَلْوَاحَ فِيهَا تِبْيَانُ كُلِّ شَيْءٍ، وَقَرَّبَكَ نَجِيًّا، فَبِكَمْ وَجَدْتَ اللهَ كَتَبَ التَّوْرَاةَ قَبْلَ أَنْ أُخْلَقَ؟ قَالَ مُوسَىبِأَرْبَعِينَ عَامًاقَالَ آدَمُفَهَلْ وَجَدْتَ فِيهَا وَعَصَى آدَمُ رَبَّهُ فَغَوَى؟ قَالَنَعَمْقَالَأَفَتَلُومُنِي عَلَى أَنْ عَمِلْتُ عَمَلًا كَتَبَهُ اللهُ عَلَيَّ أَنْ أَعْمَلَهُ قَبْلَ أَنْ يَخْلُقَنِي بِأَرْبَعِينَ سَنَةً؟» قَالَ رَسُولُاللهِ النَّبِيِّصلى الله عليه وسلم: «فَحَجَّ آدَمُ مُوسَى». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одам ва Мусо алайҳимассаломлар Робблари ҳузурида тортишиб қолдилар. Бас, тортишувда Одам Мусодан ғолиб келди. Мусо:

«Аллоҳ сени Ўз қўли билан яратган, ичингга Ўз руҳидан пуфлаган, фаришталарни сенга сажда қилдирган, сени жаннатига жойлаган, сўнг ўз хатойинг ила одамларни ерга туширган Одам сенмисан?» деди.

  Ақийда дарслари (43-дарс). «Ал-Фиқҳул Акбар»нинг матни

Шунда Одам:

«Аллоҳ сени Ўз Пайғамбарлигига ва каломига танлаб олган, ичида ҳар бир нарсанинг баёни бор лавҳларни берган ва муножот учун Ўзига яқинлаштирган Мусо сенмисан? Аллоҳ Тавротни менинг халқ қилинишимдан қанча олдин ёзган деб билдинг?» деди.

«Қирқ йил», деди Мусо.

«Унда «Одам Роббига исён қилди ва адашди», деганини кўрдингми?» деди Одам».

«Ҳа», деди Мусо.

«Сен менга Аллоҳ таоло мени яратишидан қирқ йил олдин ёзиб қўйган амални қилганимни маломат қиласанми?» деди Одам.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бас, Одам тортишувда Мусодан ғолиб келди», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим ва бошқалар ривоят қилишган.

Бу ҳадиси шарифда энг нозик масалалардан бири бўлмиш қазои қадар масаласининг энг  дақиқ жойларидан бири баён қилинмоқда.

Бу масала Одам Атодан тортиб, ҳатто Мусо алайҳиссаломдек улкан пайғамбарда ҳам савол пайдо қилгани ҳақида сўз кетмоқда.

Бу масала ҳатто икки катта пайғамбар орасидаги ўзаро тортишувга сабаб бўлгани ҳақида баён қилинмоқда.

Бу ҳадисни муҳаддисларимиз турли йўллар ва турли матнлар билан чиқарганлар. Уларнинг ҳаммалари бир-бирини тўлдириб келади. Ўша ривоятлардан бирининг матни қуйидагича:

«Мусо алайҳиссалом: «Эй Роббим, бизни ҳам, ўзини ҳам жаннатдан чиқарган Одамни кўрсат», деди. Бас, Аллоҳ унга отаси Одам алайҳиссаломни кўрсатди.

«Сен отамиз Одаммисан?» деди.

«Ҳа», деди.

«Аллоҳ ичингга Ўз руҳидан пуфлаган, исмларнинг барчасини ўргатган, фаришталарни сенга сажда қилишга амр қилган сенмисан?» деди.

«Ҳа», деди.

«Сени бизни ҳам, ўзингни ҳам жаннатдан чиқаришингга нима мажбур қилди?» деди.

«Сен кимсан?» деди Одам.

«Мен Мусоман», деди.

«Роббинг Ўз пайғамбарлигига танлаб олган сенмисан? Аллоҳ ҳижоб ортида туриб, сен билан Ўзи орасида махлуқотларидан элчи қўймай гаплашган Бану Исроилнинг пайғамбари сенмисан?» деди.

«Ҳа», деди.

«Сен ўшанинг мен яратилишимдан олдин Аллоҳнинг китобида борлигини билмадингми? Ўзимдан олдин Аллоҳнинг қазоси кетган нарсада мени маломат қиласанми?» деди».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бас, Одам Мусони тортишувда енгди. Бас, Одам Мусони тортишувда енгди. Бас, Одам Мусони тортишувда енгди», дедилар».

Очиқ-ойдин кўриниб турибдики, гап, биринчи ҳадисни ўқиб, зоҳиран қараганда хаёлга келадиган фикр ҳақида кетаётгани йўқ. Гап Одам алайҳиссаломнинг қилган хатоси Аллоҳ у кишига мажбур қилганидан содир бўлгани ҳақида бораётгани йўқ. Одам алайҳиссалом ўша машъум хатони қилиб, ман қилинган дарахт мевасидан еб қўйишимда менинг айбим йўқ, демоқчи ҳам эмаслар. Уни Аллоҳ менга мажбур қилиб бажартирди, шунинг учун мени маломат қилма, демоқчи ҳам эмаслар. Гап умуман бошқа нарса ҳақида бормоқда.

  Ақийда дарслари (72-дарс). Фаришталарга иймон келтириш

Аввало, Одам алайҳиссалом ўз хатосини тан олиб, тавба қилгани маълум ва машҳур. Буни ҳамма бирдек эътироф қилади. Қуръони Каримда Одам алайҳиссаломнинг тавба қилишлари ҳақидаги оятлар такрор-такрор келган. Одам алайҳиссалом машъум хатони қилиб, ман қилинган дарахтнинг мевасидан едилар.

Аллоҳ: «Нима учун ман қилинган нарсани единг?!» деб итоб қилди. Шунда Одам алайҳиссалом: «Эй Роббим, Ўзинг аввалдан тақдир қилганинг учун едим. Менда айб йўқ», демади. Балки: «Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Ўзинг бизни мағфират қилмасанг, бизга раҳм қилмасанг, зиёнкорлардан бўламиз», деди.

Одам алайҳиссаломдек зот Аллоҳ таолога бир гапни, Мусо алайҳиссаломга бошқа гапни айтмайди. Ўзидан содир бўлган бир хато ҳақида Аллоҳга «айб менда», деб туриб, Мусо алайҳиссаломга «менда айб йўқ», демайди.

Биз ўрганаётган ҳадисда гап Одам алайҳиссаломнинг хатосини тан олмасдан, унга қадарни рўкач қилаётгани ҳақида бормаётгани шундан. Ундай бўлса, гап нима ҳақида бормоқда?

Ушбу мавзудаги ҳадисларни ўрганиб чиқсак, қуйидагилар маълум бўлади: Мусо алайҳиссалом ўз даврларида кўп машаққатларни чекдилар. Ўзларидан бошқа одам фарзандлари ҳам қийинчилик ичида яшаётганларини кўрдилар.

Айниқса, Бану Исроилнинг Фиръавн зулми остида турли азоблар чекаётганига жонли гувоҳ бўлдилар. Албатта, «Бу машаққатлар, қийинчиликлар, азоб-уқубатларнинг сабаби нима?» деб ўйлаганлар.

Охири бориб, «Одам жаннатдан қувилмаганда, шу нарсалар бўлмасмиди?» деган фикрга ҳам келганлар. Ҳамма балонинг боши Одам Ато содир этган биринчи хатода, деган хаёлга борганлар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолога мурожаат қилиб: «Эй Роббим, менга бизни ҳам, ўзини ҳам жаннатдан чиқарган Одамни кўрсат», деганлар. 

Сўнгра Аллоҳ таоло у кишига оталари Одам алайҳиссаломни кўрсатган ва ораларида мазкур тортишув бўлиб ўтган. Тортишувни диққат билан ўргансак, кўп нарса маълум бўлади.

Мусо алайҳиссалом инсониятнинг машаққат чекишини Одам алайҳиссаломга юкламоқчи бўлмоқдалар: «Агар сен ўша машъум хатони қилмаганингда, инсоният жаннатдан чиқмай юраверар эди, бунчалик қийинчилик, азоб-уқубат ва машаққатлар бўлмас эди», демоқчи бўладилар.

Одам алайҳиссалом эса инсониятнинг дунёга келиши ва мазкур ҳолатда яшашига ўз хатоларининг алоқаси йўқлигини исбот қилмоқчи бўладилар.

Аллоҳ таоло бу одамларни Одам алайҳиссаломнинг хатоси туфайли яратгани йўқ. Инсонларнинг бу шаклда яшашини тақдир қилгани йўқ. Бу нарса олдиндан белгилаб қўйилган эди. Одам алайҳиссалом тортишувда шу далилни келтирдилар. Мусо алайҳиссалом ҳам бунга қаноат ҳосил қилдилар. Шу тариқа Одам алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломни енгдилар.

  Ақийда дарслари (39-дарс). Абу Ҳанифанинг шогирдлари

Ушбу ҳадиси шарифни ўрганиш давомида кўпгина ҳикматлардан бохабар бўлдик. Жумладан, бир мавзу бўйича битта ҳадиснинг сиртига қараб туриб ҳукм чиқариб юбориш хатарли эканини яхши тушуниб олдик.

Қадимдан кўпчилик нобакорлар ушбу биз ўрганган ҳадиснинг сиртидан ҳукм чиқариб:

«Одам қадарни рўкач қилиб кўрсатиб, Мусони енгди, биз ҳам гуноҳимизни ўз ихтиёримиз билан қилаётганимиз йўқ, Аллоҳ тақдиримизга ёзган экан, қандай қиламиз», деган баҳона қилиб келганлар.

Аслида эса Одам алайҳиссалом бутун инсониятнинг бахтсизлиги учун жавобгарликни инкор этган, бу нарса Аллоҳнинг азалдан белгилаб қўйган илми асосида бўлаётганини айтган эканлар. Аммо биринчи хатога йўл қўйган чоғларидаёқ, эътироф этиб, тавба қилганлар. Аллоҳ таоло у кишининг тавбаларини қабул этган.

«Демак, – дейдилар аввалги уламоларимиз, – инсон ўз касбига жавобгар, у Аллоҳнинг амри билан бўлган ва ўзининг дахли йўқ нарса учун маломат қилинмайди. Оламнинг мавжудлигига ва унда одамларнинг тарқалганига Одам алайҳиссаломнинг хатолари сабаб ҳам эмас, одамларнинг машаққатларига у киши жавобгар ҳам эмас».

Демак, нобакорларнинг ўз гуноҳларига қадарни узр қилиб кўрсатишлари ҳам тўғри эмас. Агар улар айтган гап тўғри чиқиб, инсон ҳамма ишини мажбур бўлиб қилганида, дунёнинг низоми тамоман мантиқсиз бўларди. Унда яхши билан ёмоннинг фарқи қолмас эди. Чунки яхши яхшиликни мажбур бўлиб қилмоқда. Шунинг учун яхшилиги унга фазл бўла олмайди. Ёмон ёмонлигини мажбур бўлиб қилмоқда. Шунинг учун ёмонлиги унга айб бўла олмайди. Ким нима қилса, жавобгар эмас, хоҳлаган ёмонлигини қилаверади.

Бу жуда ҳам хатарли фикр, дунёнинг бузилишига чақириқдир. Бу – дунёдаги динлар, шариатлар, пайғамбарлар, илоҳий китоблар – ҳаммаси беҳуда, деган гап. Чунки улар одамларни ёмонликдан қайтариб, яхшиликка чақирадилар.

Ўз амалига қадарни рўкач қиладиган нобакорлар эса: «Буларнинг фойдаси йўқ, инсоннинг фақат олдиндан белгилаб қўйилган нарсани бажаришдан бошқа иложи йўқ», дейдилар.

Ушбу фикр қаерда тарқалса, ўша ерда бало-офат ҳам тарқайди. Ўша ерда ёмонлик ҳеч қандай тўсиқсиз бемалол урчийди. Ҳар қандай масъулият, жавобгарлик осонлик билан тарк этилади. Оқибатда ҳамма нарса расво бўлади. Тарихда бунга мисоллар жуда кўп.

Қазою қадар ақийдасини тузатиб, асл исломий ҳолига келтириш диний ислоҳнинг муҳим вазифаларидандир. Қазо ва қадар ақийдаси аввалгидек мусулмонларни ўлимдан, қийинчиликдан қўрқмай: «Бизга Аллоҳ ёзган нарсадан бошқа ҳеч бир мусибат етмас», деб олға юришга чорлаши керак.

(Давоми бор)

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Aqiyda

Manba:Islom.uz

About the author

admin

4 комментария

Click here to post a comment

  • You can definitely see your skills within the work you
    write. The sector hopes for more passionate writers such as you who aren’t afraid
    to say how they believe. All the time go after your heart.

  • Hey there this is somewhat of off topic but I was wondering if
    blogs use WYSIWYG editors or if you have to manually code
    with HTML. I’m starting a blog soon but have no coding skills so I
    wanted to get advice from someone with experience. Any help would be greatly appreciated!

  • If some one desires to be updated with hottest technologies after that
    he must be go to see this site and be up to date all the time.

  • Hey there would you mind sharing which blog platform you’re using?
    I’m going to start my own blog in the near future but I’m having a hard time deciding between BlogEngine/Wordpress/B2evolution and Drupal.

    The reason I ask is because your layout seems different then most blogs and I’m looking for something completely unique.

    P.S Apologies for getting off-topic but I had to ask!