Qur'on

Қуръони Карим дарслари (139-дарс) Маҳасинут-таъвил ва Ат-Тафсирул-вадиҳ

islom.info
islom.info

Қуръони Карим дарслари (139-дарс) Маҳасинут-таъвил ва Ат-Тафсирул-вадиҳ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Маҳасинут-таъвил» – Муҳаммад Жамолиддин Қосимий.

Бу тафсирнинг иккинчи номи «Тафсирул Қосимий»дир. Тафсирнинг муаллифи эса Шомнинг машҳур уламоларидан бири Муҳаммад Жамолуддин Қосимийдир. У киши ўз тафсирини ёзишни ҳижрий 1316 йилда Шаввол ойининг биринчи ўн кунлигида бошлаган. Китобнинг биринчи жузи тафсир илми борасидаги қоидалардан иборат. Унда Қуръони Карим ва унинг тафсири бўйича жуда кўп маълумотлар жамланган.

«Ат-Тафсирул-вадиҳ» – Муҳаммад Маҳмуд Ҳижозий.

Бу тафсирнинг муаллифи Ал-Азҳар университетининг олимларидан бўлиб, у киши аввал тафсирини бир жуздан тайёрлаб, ёзиб бўлинганини нашр этиб бораверган. Кейин эса алоҳида қилиб, катта ҳажмда уч жузда чоп эттирган.

Бу тафсирнинг тили осон ва равон бўлиб, кўпчиликка мўлжалланган. Унда аввал сўзларнинг луғатдаги маъноси берилган. Кейин эса оятнинг тўлиқ маъноси енгил услубда баён этилган. Оятларнинг маълум мажмуасига алоҳида сарлавҳалар ҳам қўйилган. Араб тилини биладиган ҳар бир киши ўқиса, тушунадиган даражада тафсир қилинган.

Мен ҳам талабалик пайтимда ушбу тафсирни аввалидан охиригача қизиқиш билан ўқиб чиққанман. Жуда кўп фойда олса бўладиган тафсир.

«Қуръон илмлари» китоби асосида тайёрланди

Qur’on
«Қуръони Карим маънолари таржимаси» ҳамда «Зуҳд ва ҳаё» китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди

Manba:Islom.uz

  Қуръони Карим дарслари (136-дарс) Янги тафсирлар