Aqiyda

39-дарс. Одам ва Мусо алайҳимассаломлар ўртасидаги баҳс (Сунний ақийдалар) (иккинчи мақола)

islom.info
islom.info

39-дарс. Одам ва Мусо алайҳимассаломлар ўртасидаги баҳс (Сунний ақийдалар) (иккинчи мақола)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қазою қадар масаласи инсон ўз касби учун жавобгар эканини исбот қиларкан, мусулмонларни фақат яхшилик қилишга, барча ёмонликларни тарк этишга биринчи омил бўлиши керак. Ҳеч ким қазои қадарни рўкач қилиб, ўзини масъулиятдан олиб қоча олмайди. Бир ўғри ҳазрати Умарга:

«Қазои қадар шу экан, ўғрилик қилибман, нега энди қўлимни кесар экансан?» деганида, у киши:

«Сен қазои қадар ила ўғрилик қилган бўлсанг, мен қазои қадар ила қўлингни кесаман», дедилар.

Кейин ҳазрати Умар ўз вазифадорларига: «Уни аввал ўттиз дарра уриб, сўнгра қўлини кесинглар!» дедилар.

«Нима учун?» дейишди.

«Аллоҳ таолога нисбатан ёлғон нисбат бергани учун дарра урилади ва ўғрилик қилгани учун қўли кесилади», дедилар.

Қазои қадар дангасалик, гуноҳларни қилишга баҳона бўлиши мутлақо мумкин эмас. Бу масала улуғ ишларни бажариш ва олий ғояларга эришиш унвони бўлиши зарур.

Қадарни қадар ила даф қилиш маъносини ҳам унутмаслик зарур.

Очлик қадари озуқаланиш қадари ила даф қилинади.

Чанқоқ қадари сероб бўлиш қадари ила даф қилинади.

Беморлик қадари даволаниш қадари ила даф қилинади.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Шомга борганларида, у ерда вабо тарқалганини эшитиб орқага қайтишга қарор қилдилар. Шунда Абу Убайда розияллоҳу анҳу:

«Аллоҳнинг қадаридан қочибми?» деди.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу унга:

«Шуни сендан бошқа айтса бўлмасмиди?! Ҳа, Аллоҳнинг қадаридан Аллоҳнинг қадарига қочамиз. Айтгин-чи, агар сенинг туяларинг бўлса-ю, улар икки бўлинган бир водийга тушсалар. Бўлакларнинг бири серҳосил бўлса-ю, бошқаси қуруқ бўлса, ҳосилдорида боқсанг ҳам Аллоҳнинг қадари ила боқасан, қуруғида боқсанг ҳам Аллоҳнинг қадари ила боқасан. Шундай эмасми?!» дедилар.

Бу ишда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари ҳаммамиз учун яхши ўрнакдирлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фақирликка қарши иш билан, жаҳолатга қарши илм билан, беморликка қарши даволаниш билан курашганлар. У зот маҳзунлик, ожизлик, дангасалик каби ҳолатлардан паноҳ тилаганлар.

  Ўлгандaн сўнг...

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қадар масаласини нотўғри талқин қилишдан қайтарганлар.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда у зот:

«Охири замонда бир қавмлар пайдо бўлади. Улар маъсиятларни қиладилар. Сўнгра «Буни бизга Аллоҳ тақдир қилган», дейдилар. Уларга рад қилувчи киши худди Аллоҳнинг йўлида қилич яланғочлаган киши кабидир», деганлар.

Қазо ва қадар масаласи тўғри англаб етилганда ва унга тўғри амал қилинганда мусулмонлар ўзларининг аввалги шон-шуҳратларини тиклашлари, ана шунда улар дунёда ўзларининг муносиб жойларини олишлари мумкин.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: حَدَّثَنَا رَسُولُاللهِ صلى الله عليه وسلم وَهُوَ الصَّادِقُ الْمَصْدُوقُ: «إِنَّ أَحَدَكُمْ يُجْمَعُ خَلْقُهُ فِي بَطْنِ أُمِّهِ أَرْبَعِينَ يَوْمًا نُطْفَةً، ثُمَّ يَكُونُ عَلَقَةً مِثْلَ ذَلِكَ، ثُمَّ يَكُونُ مُضْغَةً مِثْلَ ذَلِكَ، ثُمَّ يُنْفَخُ فِيهِ الرُّوحُ، وَيُؤْمَرُ بِأَرْبَعِ كَلِمَاتٍ: بِكَتْبِ رِزْقِهِ، وَأَجَلِهِ، وَعَمَلِهِ، وَشَقِيٌّ أَوْ سَعِيدٌ، فَوَاللهِ الَّذِي لَا إِلَهَ غَيْرُهُ إِنَّ أَحَدَكُمْ لَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ الْجَنَّةِ حَتَّى مَا يَكُونَُ بَيْنَهُ وَبَيْنَهَا إِلَّا ذِرَاعٌ، فَيَسْبِقُ عَلَيْهِ الْكِتَابُ، فَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ النَّارِ فَيَدْخُلُهَا، وَإِنَّ أَحَدَكُمْ لَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ النَّارِ حَتَّى مَا يَكُونُ بَيْنَهُ وَبَيْنَهَا إِلَّا ذِرَاعٌ، فَيَسْبِقُ عَلَيْهِ الْكِتَابُ، فَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ الْجَنَّةِ فَيَدْخُلُهَا». رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

 

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадис айтдилар. Ул зот содиқу масдуқдирлар:

«Сизнинг ҳар бирингизнинг халқ қилиниш моддаси онасининг қорнида маний ҳолида қирқ кун жам қилинади. Сўнгра ана шу мислича алақа (зулуксимон қон) бўлади. Сўнгра ана шу мислича музға (чайналган гўшт) бўлади. Сўнгра ичига руҳ пуфланади. Ва тўрт калима: ризқи, ажали, амали ва бадбахт ёки некбахтлигини ёзиш амр қилинади. Ундан бошқа илоҳу маъбуд йўқ Зот билан қасамки, бирингиз аҳли жаннатнинг амалини қилиб келиб, ўзи билан жаннат орасида бир аршин қолганда, ундан ўша китоб ўзиб кетиб, дўзах аҳлининг амалини қиладида, унга киради. Албатта, бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан дўзах орасида бир аршин қолганида, ундан ўша китоб ўзиб кетиб, аҳли жаннатнинг амалини қилади-да, унга киради», дедилар».

  Ақийда дарслари (56-дарс). Иймон тушунчаси

Имом Бухорий, Муслим ва бошқалар ривоят қилишган.

Бу ҳадиснинг аввалида Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ҳабиб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир сўзлари рост, тасдиқланган зот эканликларини таъкидлаб қўймоқдалар. У кишининг.

«Ул зот содиқу масдуқдирлар», деган гапи шу маънони ифода қилади.

Содиқлик сифати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг машҳур, энг кўп тарқалган сифатларидан бири экани яхши маълум. Масдуқликлари эса, яъни ростгўйликлари тасдиқланган зот эканликлари ҳам худди шундай маълум ва машҳурдир.

Ровийнинг аввал бу сўзларни айтиб олиб, кейин ўзлари эшитган ҳадисни ривоят қилишга киришишларидан мақсадлари – бу ҳадисда келадиган маъноларга шак-шубҳа бўлмаслиги керак, деганларидир.

Ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолонинг илми нақадар чексиз эканлиги, нақадар шомил эканлиги, нақадар аниқ экани баён қилинмоқда.

Шунингдек, Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани аниқ ўлчов билан қилиши, у ўлчов ўзгармаслиги ҳамда ўша нарсаларни Аллоҳ таоло азалдан қиёматгача аниқ ва равшан билиб туриши баён қилинмоқда.

Келинг, ҳадиси шарифда баён этилган фикрлар билан бирма-бир танишиб чиқайлик:

«Сизнинг ҳар бирингизнинг халқ қилиниш моддаси онасининг қорнида маний ҳолида қирқ кун жам қилинади».

Ким жам қилади? Албатта, Аллоҳ таоло жам қилади. Демак, ҳар бир инсон отасининг сулбидан маний ҳолида онасининг қорнига – бачадонига ўтиши фақат Аллоҳнинг илми ва тадбири ила бўлади. Дунёдан неча миллиардлаб одам ўтган бўлса, ҳаммаси шундай бўлган. Ҳозирги лаҳзада дунё бўйича неча сулбдан қанча маний, неча раҳмга ўтаётган бўлса ҳам, Аллоҳ билиб турибди.

Лекин манийнинг бачадонга ўтиши бола пайдо бўлди, дегани эмас. Ўша манийдаги уруғлик аёлнинг тухумига урчиши керак. Бу эса Аллоҳнинг иродаси, тадбирисиз бўлмайди. Ота-она жинсий алоқа лаззатини ҳис қилишлари мумкин, лекин аний нима бўлаяпти, уруғлик урчияптими, йўқми, била олмайдилар. Ҳомила бўлган-бўлмаганини била олмай, аломатларидан биладиганларга мурожаат қиладилар. Уруғликнинг урчиши ҳақида уларнинг ҳеч қандай илми йўқ. Буни фақат чексиз илм соҳиби – Аллоҳ таолонинг Ўзигина билади.

  Ақийда дарслари (36-дарс). Гуноҳи кабиралар нима-ю, гуноҳи сағиралар нима?

Аллоҳ таоло отанинг сулбидан ўтган манийнинг онанинг қорнида қирқ кун жамланиб туришини ирода қилган экан. Ана ўша муддатда турган маний урчиса, ҳомила бўлади. Ундан олдин тушиб кетса, ҳомила бўлмайди. Албатта, бунинг ҳаммаси Аллоҳнинг илми ва қудрати билан бўлади.

«Сўнгра ана шу мислича алақа (зулуксимон қон) бўлади».

Яъни юқорида зикр қилинган муддат мислича – қирқ кун алақа ҳолида туради. «Алақа»ни эски китобларимизда «лахта қон» деб айтилган. Араб тилида «алақа» сўзи зулукни англатади. Ҳа, қон сўрадиган ҳайвон – зулук, арабчада «алақа» дейилади.

Ҳатто аёлларнинг ўзлари ҳам ўз бачадонларидаги нутфа қайси лаҳзада қандай қилиб нутфадан алақага айланганини билмайдилар. Битта бачадондаги жараённи бутун дунё бир бўлиб пойласа ҳам, унга аралаша олмайди, аниғини билмайди. Аллоҳ таоло эса ҳамма бачадонлардаги жараённи билиб турувчидир.

«Сўнгра ана шу мислича музға (чайналган гўшт) бўлади».

Яъни алақа бўлгандан сўнг, ана шу муддат – қирқ кун мислича музға бўлади. Энди зулуксимон лахта қон бачадонда чайналган гўшт ҳолига айланиб, қирқ кун туради.

Бу ҳам олдин васф қилинганидек, фақат ягона Аллоҳ таолонинг илми ва тадбири ила бўлади. Аллоҳ таоло ирода қилмаса, хоҳ нутфалик, хоҳ алақалик, хоҳ музғалик ҳолида, бошқа ҳолга айланмай, бачадондан тушиб кетади. Бечора бачадон эгаси эса уни тушиш жараёнидаги ўзгаришлардан сезади, холос.

«Сўнгра ичига руҳ пуфланади».

Яъни музға бачадонда қирқ кун турганидан кейин ичига руҳ – жон пуфланади. Ушбу жараён энг муҳим жараён ҳисобланади. Бу – ҳаётнинг улкан сир-синоатидир. Ҳозиргача ҳеч ким жон нима, у инсон ичига қандай пуфланади, билмайди.

Инсон ўзининг узоқ ҳаёти давомида бу сирни англаб етиш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилди, аммо англай олмади. Ҳамма нарсани билишни даъво қилаётган инсон шунчалар ожизки,  дунё сирларини биламан, деб даъво қилади-ю, ақалли ўзини ҳам билмайди. Бу сирни фақат Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзигина билади. Фақат билибгина қолмай, тадбирини ҳам қилади.

(Давоми бор)

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Aqiyda

Manba:Islom.uz

About the author

admin

4 комментария

Click here to post a comment

  • This is my first time go to see at here and i am actually impressed to read everthing at single place.

  • Hi would you mind letting me know which web host you’re using?
    I’ve loaded your blog in 3 different internet browsers
    and I must say this blog loads a lot quicker then most.
    Can you suggest a good hosting provider at a fair price?
    Cheers, I appreciate it!

  • Hi there fantastic blog! Does running a blog such as this require
    a great deal of work? I’ve no understanding of computer programming however I was hoping to start my
    own blog in the near future. Anyways, if you have any recommendations
    or tips for new blog owners please share. I know this is off subject but I simply had to ask.

    Kudos!

  • Wow, marvelous blog structure! How lengthy have you
    been running a blog for? you make running a blog glance easy.
    The overall look of your site is magnificent, as smartly as the content!